Узбек O'zbek
Роналду А Серияда илк марта мағлубиятга учради
Душанба, 13 Май
4290

12 май, якшанба куни Италия А Сериясида 36-турнинг бир қатор учрашувлари бўлиб ўтди.

Марказий ўйин Римда «Рома» ва «Ювентус» ўртасида кечди. Унда майдон эгалари Алессандро Флоренци ва Эдин Жеконинг ўйин охирида урган голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, «Юве» А Серияда илк марта Криштиану Роналду қайдномага киритилган ўйинда мағлубиятга учради. Туринликлар бунга қадар «Женоа» ва СПАЛ билан баҳсларда ҳам енгилишган, аммо бу ўйинларда португалиялик ҳужумчи заявкага киритилмаган эди.

Қўшимча қилиш жоиз, Италияда сўнгги мавсумларда гегемонлик қилиб келаётган «Ювентус»ни «Рома» охирги 4 мавсумда 3 марта мағлуб этди, бу – А Серия клублари орасида шу даврдаги энг яхши кўрсаткичдир.

Эслатиб ўтамиз, «кекса синьора» муддатидан олдин чемпионлик унвонини расмийлаштириб улгурган. Ушбу ғалабадан сўнг «Рома» ҳисобидаги очколар 62тага етди, жамоа жадвалда 6-ўринни эгаллаб турибди. Бешинчи поғонадаги «Милан» ҳисобида ҳам 62 очко мавжуд.

Италия чемпионати
36-тур, 12 май
Торино – Сассуоло 3:2 (0:1, 3:1)
Голлар: 0:1 – 27 Бурабия, 1:1 – 56 Белотти, 1:2 – 71 Лирола, 2:2 – 81 Дзадза, 3:2 – 82 Белотти.
Четлатиш: Бурабия (28, Сассуоло).

Фрозиноне – Удинезе 1:3 (0:3, 1:0)
Голлар: 0:1 – 11 Окака Чука, 0:2 – 41 Самир, 0:3 – 44 Окака Чука, 1:3 – 85 Дионизи.

Сампдория – Эмполи 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: 0:1 – 56 Фариас, 0:2 – 75 Ди Лоренцо, 1:2 – 90, пенальти Куальярелла.

СПАЛ – Наполи 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: 0:1 – 49 Аллан, 1:1 – 83, пенальти Петанья, 1:2 – 88 Мариу Руй.

Рома – Ювентус 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 79 Флоренци, 2:0 – 90+2 Жеко.
Рома – Миранте, Флоренци, Манолас, Фасио, Коларов, Пеллегрини (Кристанте, 67), Нзонзи, Дзаньоло, Клюйверт (Ундер, 78), Жеко, Эль-Шаарави.
Ювентус – Шченсны, Де Шильо (Жоау Канселу, 85), Касерес, Кьеллини, Спинаццола, Куадрадо, Джан, Пьянич (Бентанкур, 71), Матюиди (Алекс Сандро, 84), Дибала, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Жеко (51), Жан (74), Дзаньоло (75), Коларов (90).

13 май
22:00. Болонья – Парма
23:59. Интер – Кьево

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз