Узбек O'zbek
Про-лиганинг бешта клуби 50 миллион сўмдан жаримага тортилди
Душанба, 13 Май
4401

ЎзПФЛнинг 2019 йилги мусобақаларни ўтказиш регламентида Суперлига ва Про-лига клублари U-18 жамоасига эга бўлиши кераклиги кўрсатилган. 

Аммо маълум бўлишича, “Ифтихор”, “Иттифоқ-Бухоро”, “Зарангари”, “Яшнобод” ва “Зирабулоқ” клублари U-18 жамоасини белгиланган муддатда рўйхатдан ўтказмаган.

«Шу сабабдан регламентнинг 6.44 банди талабларини бажармагани учун “Ифтихор”, “Иттифоқ-Бухоро”, “Зарангари”, “Яшнобод” ва “Зирабулоқ” футбол клубларига нисбатан регламентнинг 4.14 бандига ҳамда Интизом кодексининг 5.34 бандига асосан 50 миллион сўм миқдорида жарима интизом чораси қўлланилди», – дея хабар қилинди ПФЛ расмий сайтида.

Қайд этиш жоиз, жаримага тортилган 5та клубдан 4таси B Про-лигасида қатнашади. Биргина «Ифтихор» – А Про-лигаси иштирокчиси. Ушбу клуб 5-турдан кейин жадвалда сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз

06.08
Август