Узбек O'zbek
Пирло: «Ювентус»га «Реал»нинг яна бир футболчиси керак»
Душанба, 13 Май
12687

«Ювентус»нинг собиқ яримҳимоячиси Андреа Пирло клубнинг марказ чизиғини кучайтириш лозим, деб ҳисоблашини айтди.

«Ўйлашимча, жамоага Иско керак. Италияда умуман бошқа даражада футбол ўйнашади, лекин клуб Чемпионлар лигасини ютиши керак. Бунинг учун ярим ҳимояни мустаҳкамлаш зарур. Менимча, Аллегри марказ чизиғи етарлича кучли эмаслигини тушуниб етган.

Роналдуни сотиб олгач, Аллегри тўпни унгача қандай қилиб етказиб беришни билмай қолди. Ярим ҳимоячилар Чемпионлар лигасининг бошидан охиригача керак бўлади», – дея таъкидлаб ўтди Пирло.

Маълумот учун, 27 ёшли Иско бу мавсум «Реал»нинг Ла Лигадаги 23та ўйинида қатнашган бўлса, уларнинг фақат 10тасида асосий таркибда майдонга тушди. Бу баҳсларда у 3та гол ва 2та самарали тўп узатишни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз