Узбек O'zbek
Конте Италияга қайтмоқда
Душанба, 13 Май
3174

«Челси»нинг собиқ бош мураббийи Антонио Конте Италияга қайтиш арафасида.

Sky Sport Italia журналисти Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, Конте «Интер»га эгалик қилувчи Suning Group компанияси раҳбарлари билан 2023 йилгача ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришган.

Яқин вақт ичида томонлар ўзаро шартноманинг молиявий жиҳатларини келишиб, шундан кейин Конте шартнома тузиши кутилмоқда. Бу «Интер» бош директори Беппе Маротта учун ҳам маъқул номзод бўлган.

Айни вақтда 49 ёшда бўлган Антонио Конте ўз фаолияти давомида «Ареццо», «Бари», «Аталанта», «Сиена», «Ювентус», «Челси» клубларида, шунингдек Италия терма жамоасида ишлаган, уч марта Италия чемпиони, Англия чемпиони, Англия Кубоги ғолиби бўлган.

Бундан аввалроқ, Конте «Интер»га келса биринчи навбатда «МЮ»дан Ромело Лукакуни ҳамда «Барселона»дан Иван Ракитични трансфер қилиши ҳақида хабарлар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз