Узбек O'zbek
Гвардиола: «Ливерпуль»сиз бунча кўп очко тўплолмасдик»
Душанба, 13 Май
2234

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Брайтон»га қарши кечган чемпионлик ўйинидан сўнг «Ливерпуль»га рақаобат учун раҳмат айтди.

«Аввало «Ливерпуль»ни табрикламоқчиман. Ҳа, биз мавсумни зўр ўтказдик, лекин уларнинг рақобати бўлмаса, биз бунчалик кўп очко тўплай олмасдик. «Ливерпуль» бизнинг максимал даражада хушёр бўлишимизга сабаб бўлди»,- дейди Гвардиола Sky Sports журналисти билан суҳбатда.

«Манчестер Сити» АПЛ жорий мавсумида 38 ўйиннинг 32 тасида ғолиб бўлди. 2 ўйинда дуранг ўйнаб, 4 марта енгилди. «Ливерпуль» эса бутун мавсум давомида атиги бир марта мағлуб бўлди (айнан «Сити»га), 30 та ғалаба ва 7 та дуранг қайд этди. Охир-оқибат «Манчестер Сити» 98 очко билан биринчи, «Ливерпуль» 97 очко билан иккинчи бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз