Узбек O'zbek
Флоренци Роналду ҳақида: «Унинг «Олтин тўп»и бор, шунинг учун бунга ҳаққим бор деб ўйлайди»
Душанба, 13 Май
7453

«Рома» сардори Алессандро Флоренци кеча «Ювентус» билан ўйинда (2:0) рақиб ҳужумчиси Криштиану Роналду билан фэйр-плей масаласида келиша олмай қолгани тўғрисида гапириб ўтди.

«Биз икки марта тўпни чиқариб юбордик, лекин иккала сафар ҳам у ўйнашда давом этди. Биринчи бўлимда Коларов иккимизда ҳам ўйинни тезда давом эттириб кетиш имконияти бор эди, лекин биз тўпни майдон ташқарисига тепиб юбордик.

Унда «Олтин тўп» бор ва у, яққол кўриниб турибдики, бу каби ҳаракатларни қилишга ҳаққим бор, деб ҳисоблайди.

Мен ҳам баъзида аҳмоқликлар қилиб тураман, майдонда беъмани гапларни айтарман; лекин бунинг барчаси майдонда қолади, ундан ташқарига чиқмайди», – деган Флоренцининг сўзларини келтирмоқда «Рома» расмий сайти.0

Эслатиб ўтамиз, Римдаги баҳснинг 59-дақиқасида (бу вақтда ҳисоб 0:0 эди) Эдин Жеко оғриқли зарбани қабул қилиб олганига қарамай, туринликлар жамоаси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбормади.

Шундан сўнг Флоренци ва Роналду баҳслашиб қолишди. Португалиялик ҳужумчи мезбонлар ҳимоячисига имо-ишора билан жим бўлишини тушунтириб, унинг бўйи пастлигини калака қилди. У, жумладан, шундай деган: «Оғзингни юм, гапириш учун бўйинг пастлик қилади».

Image

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз