Узбек O'zbek
«Челси» - «Арсенал» ўйинини Саррининг ватандоши бошқаради
Душанба, 13 Май
1795

УЕФА Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказиладиган Европа Лигаси финалига ҳакамларни тайинлади.

«Челси» ва «Арсенал» ўртасидаги баҳсни италиялик Жанлука Рокки бошқарадиган бўлди. Унга қанотларда Филиппо Мели ва Лоренцо Манганелли ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам – Даниэле Орсато.

Видеоҳакамлар сифатида икки нафар италиялик Массимилиано Иррати ва Марко Гуида, шунингдек, икки нафар польшалик Шимон Марчиняк ва Павел Сокольницки ишлайди.

Қизиғи шундаки, айни пайтда «Челси» клубини италиялик Маурицио Сарри бошқармоқда.

Европа Лигаси финали 29 май куни Боку шаҳридаги «Олимпия» стадионида ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз