Узбек O'zbek
Азар «Челси»дан кетмоқчи эканини эълон қилди
Душанба, 13 Май
12037

«Челси» яримҳимоячиси Эден Азар АПЛнинг сўнгги тури доирасидаги «Лестер»га қарши ўйиндан сўнг (0:0) журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

– «Челси»нинг Чемпионлар лигасига чиққани сизни шу клубда қолишга кўндира оладими?
– Йўқ, бундай деб ўйламайман. Гап шундаки, мен қарор қабул қилиб бўлганман.

– Вазият қандай кечмоқда?
– Мен ҳали кутяпман.

– Ўз қарорингиз ҳақида клубга айтдингизми?
– Ҳа, бир неча ҳафта олдин. Мен бир тўхтамга келиб бўлганман, лекин бу фақатгина менга боғлиқ эмас. Ҳали финалда ўйнашимиз керак, шундан сўнг кўрамиз.

– Масала мавсум якунига қадар ҳал бўлишини истармидингиз?
– Ҳа, йўқ демасдим, лекин бундай бўлгани йўқ. Мен ҳам худди сиз ва мухлислар каби кутмоқдаман.

Ҳеч қачон, ҳеч қачон диққатим бўлингани йўқ. Майдонда эканимда қўлимдан келганча энг яхши ўйинимни кўрсатишга интиламан. Бу вазият мени чалғитмаяпти. Мен фақат ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиляпман.

Маълумот учун, «Реал»га ўтиши кутилаётган 10-рақам эгаси бу мавсум АПЛнинг 37та турида қатнашиб, 16та гол урди ва 15та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз