Узбек O'zbek
«ПСЖ» «МЮ»га Де Хеа трансфери бўйича таклиф юборди
Якшанба, 12 Май
2723

«ПСЖ» «Манчестер Юнайтед»га испаниялик дарвозабон Дэвид Де Хеа трансфери бўйича таклиф йўллади. Бу ҳақда франциялик журналист Жоффруа Гаретье Canal+ эфирида маълум қилди.

Унинг маълумотига кўра, парижликлар жаҳон даражасидаги дарвозабонга эга бўлишни исташмоқда. 

«ПСЖ» дарвозасини жорий мавсумда Жанлуижи Буффон ва Альфонс Ареоля алмашиб қўриқлашди. Клуб 41 ёшли дарвозабон билан ҳамкорликни давом эттирмасликка қарор қилган.

Де Хеанинг инглизлар клуби билан шартномаси муддати 2020 йилга қадар тузилган. 

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз