Узбек O'zbek
Пойга тугади. «Манчестер Сити» яна Англия чемпиони!
Якшанба, 12 Май
2334

Англия чемпионатининг 38-турида «Манчестер Сити» «Брайтон» меҳмони бўлиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва чемпионликни қўлга киритди. 

«Брайтон» 27-дақиқада Глен Мюррейнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олганди, аммо «шаҳарликлар» бир дақиқа ичида жавоб қайтаришди. 28-дақиқада Серхио Агуэро қарши ҳужумни гол билан якунлади ва ҳисобни тенглаштирди. 38-дақиқада Аймерик Лапорт «Сити»ни олдинга олиб чиқди. Риёз Маҳрез ва Илкай Гундўғаннинг жарима майдончасига кирмай урган супер голлари Гвардиола жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади.

Параллел кечган учрашувда «шаҳарликлар»нинг чемпионлик учун асосий рақобатчиси «Ливерпуль» «Вулверҳемптон»ни Садио Маненинг дубли эвазига мағлуб этди - 2:0.

«Манчестер Сити» очколари сонини 98тага етказди ва ўз тарихида 4-марта Англия чемпионига айланди. «Шаҳарликлар» кетма-кет икки марта АПЛни ютган «МЮ» ва «Челси»дан кейинги учинчи жамоага айланди. «Ливерпуль» 97 очко билан иккинчи ўринни эгаллади.

Англия чемпионати
38-тур
Брайтон – Манчестер Сити 1:4

Голлар: 1:0 – 27 Мюррей, 1:1 – 28 Агуэро, 1:2 – 38 Лапорт, 1:3 – 63 Маҳрез, 1:4 – 72 Гундўған.
Брайтон: Райан, Данк, Бернардо, Даффи, Сальтор, Кайяль, Кнокерт, Гросс, Биссума, Жаҳонбахш (Локадия, 67), Мюррей (Андоне, 68).
Манчестер Сити: Эдерсон, Лапорт, Уокер, Компани, Зинченко, Сильва (де Брюйне, 78), Гундўған, Маҳрез, Бернарду Силва, Стерлинг, Агуэро.

Ливерпуль – Вулверҳэмптон 2:0
Голлар:
1:0 – 17 Мане, 2:0 – 81 Мане.
Ливерпуль – Алиссон, ван Дейк, Робертсон (Гомес, 84), Матип, Александер-Арнолд, Фабиньо, Вейналдум, Ҳендерсон, Мане, Ориги (Милнер, 64), Салоҳ.
Вулверҳэмптон – Руй Патрисиу, Доэрти (Траоре, 80), Беннетт, Коуди, Кастро (Рубен Винагре, 84), Рубен Невеш, Дендонкер, Диогу Жота, Моутинью (Гиббс-Уайт, 84), Боли, Хименес.
Огоҳлантиришлар: Беннетт (49), Диогу Жота (50).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз