Узбек O'zbek
Канчельскис шогирдлари қаҳрамонлик кўрсатган ва охири жанжалга уланиб кетган «Пахтакор» – «Навбаҳор» ўйинидан фотогалерея
Якшанба, 12 Май
4777

Суперлига 8-турининг марказий ўйини «Пахтакор» стадионида ўтказилди. Чемпионат етакчиси «Пахтакор» ўз майдонида «Навбаҳор»ни қабул қилди. Ўйин шиддатли кечиши аниқ эди, чунки «Пахтакор» ОЧЛда муваффақиятли ўйин ўтказган, «Навбаҳор» эса Канчельскис мураббийлигида яхши ўйин кўрсата бошлаганди.

Биринчи бўлимда Драган Черан «Пахтакор»нинг ажойиб комбинациясини голга айлантирди. Бу вазиятда Фарух Сайфиевнинг ҳаракатларини ҳам таъкидлаш керак. Иккинчи бўлим аввалида эса Черан энди пенальтидан гол уриб, фарқни иккитага оширди. Аммо «Навбаҳор» таслим бўлмади ва қаҳрамонларча дуранг ўйнади.

Аввалига Остон Ўрунов жамоадоши Аббос Ғуломовнинг супер рейдидан сўнг фарқни қисқартирган бўлса, 81-дақиқада таянч зонасида ажойиб ўйин кўрсатган Абдужамол Исроилов ҳисобни тенглаштирди. Бу икки футболчининг олимпия терма жамоасида ўйнашини ҳам таъкидлаш керак.

Ўйин охирида эса ҳакамнинг кулгули хатоси сабаб жанжал юзага келди. Қанот ҳаками «Пахтакор» футболчиси тўпни аутдан ташлаб берган вақтда ойсайд қайд этди ва кулгуга қолди. Бу хато эса икки жамоа футболчилари ўртасида жанжални юзага келтирди.

Шу тариқа драматик тарзда ўтган ўйин 2:2 ҳисобида якунланди. Tribuna.uz фотомухбири бу ажойиб ўйинни стадионда кузатди ва ундаги воқеаларни кадрга муҳрлади. Қуйида «Пахтакор» – «Навбаҳор» ўйинидан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз