Узбек O'zbek
«Интер» Ракитич атрофида янги жамоа қурмоқчи
Якшанба, 12 Май
2715

«Барселона» яримҳимоячиси Иван Ракитич мавсум якунида Италияга йўл олиши мумкин.

Goal.com нашри маълумотига кўра, хорватиялик футболчи ёзги трансферлар вақтида «Интер»га ўтиши кутилмоқда. Бу трансфер нерадзурри учун 50 млн еврога тушиши мумкин.

Хабарда қайд этилишича, итальянлар клуби Ракитич атрофида янги жамоа ташкил этишни режалаштиришган. Бу жараённинг яна бир қисми «Интер» бош мураббийлигига Лучано Спаллетти ўрнига Антонио Контени таклиф этиш бўлади.

Бундан аввалроқ «Барселона» Ракитич ўрнига Погбани сотиб олишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Жорий мавсумда Ракитич «Барселона» сафида барча турнирлар доирасида 51 ўйин ўтказиб, 5 гол урган ва 9 голга узатма берган. Унинг каталонияликлар клуби билан амалдаги шартномаси муддати 2021 йилга қадар тузилган. У ўз фаолияти давомида «Базель», «Шальке-04» ва «Севилья» каби клублар шарафини ҳимоя қилган, у 2014 йилда 18 миллион евро эвазига «Камп Ноу»га трансфер бўлган.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз

06.08
Август