Узбек O'zbek
ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш давом этмоқда. «Милан» сафарда «Фиорентина»ни енгди
Якшанба, 12 Май
1996

Италия А Сериясининг 36-турида «Фиорентина» «Милан»ни қабул қилди. Флоренциядаги «Артемио Франки» стадионида кечган учрашув меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги ягона голга «Милан» яримҳимоячиси Ҳоқон Чалхонўғли муаллифлик қилди, у 35-дақиқада Сусонинг узатмасидан кейин «Фиорентина» дарвозасини ишғол этди.

Бу ғалаба «Милан» учун Италия чемпионатида қаторасига иккинчи ғалаба бўлди. «Фиорентина» 12 учрашувдан иборат ғалабасиз серия қайд этмоқда - 7 мағлубият ва 5 дуранг.

Эндиликда «Милан» 62 очко билан турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда, «Фиорентина» 40 очко билан 13-ўринда жойлашган.

Айни вақтда А Серия турнир жадвалида ЕЧЛга йўлланма берувчи учинчи ва тўртинчи ўринлар учун 4 жамоа кураш олиб бормоқда: учинчи ўриндаги «Аталанта» «Милан»дан 3 очко кўп жамғарган (65), тўртинчи ўриндаги «Интер»да 1та кўпроқ (63), олтинчи ўриндаги «Рома» ҳисобида эса 59 очко бор (захирада бир ўйин).

Италия чемпионати
36-тур
Фиорентина – Милан 0:1 (0:1, 0:0)
Гол:
0:1 – 35 Чалхонўғли.
Фиорентина – Лафон, Лорини (Жерсон, 69), Миленкович, Витор Уго, Бираги, Бенасси, Фернандеш (Влахович, 74), Дабо (Нергор, 84), Миральяс, Муриэль, Кьеза.
Милан – Доннарумма, Абате, Мусаккьо, Романьоли, Родригес, Кессиэ, Бакайоко, Чалхонўғли, Сусо (Кастильехо, 81), Пионтек (Кутроне, 74), Борини (Лаксальт, 88).
Огоҳлантиришлар: Бираги (34), Лорини (67), Доннарумма (78).

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз