Узбек O'zbek
Суперлигада апрель ойининг энг яхши мураббийи аниқланди
Шанба, 11 Май
1286

ПФЛ Artel ва Tribuna.uz билан ҳамкорликда Суперлигада ойнинг энг яхшиларини аниқлашда давом этади. Суперлига мураббийлари, клуб сардорлари ва Tribuna.uz ўқувчилари ўртасида ўтказилган сўровномада апрель ойининг энг яхши мураббийи аниқланди.

Сўровнома натижаларига кўра, «Бунёдкор» устози Вадим Абрамов апрель ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Ўтган ойда «қалдирғочлар» 4 та ўйин ўтказиб, 3 та ғалаба, 1 та дуранг қайд этишди. Яъни, «Бунёдкор» ҳозир ҳисобида мавжуд бўлган 10 очконинг ҳаммасини айнан апрель ойида қўлга киритди.

Абрамов сўровномада «Локомотив» мураббийи Андрей Фёдоровни 1 окога ортда қолдирган. Апрелнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун Абрамов ва Фёдоровдан ташқари Андрей Канчельскис ҳамда Шота Арвеладзелар ҳам қатнашганди. ПФЛ ҳамда Artel ўртасидаги кулишувга кўра, Artel компанияси ойнинг энг яхшиси бўлганларга ўзининг охирги маркадаги смартфонини совға қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз

06.08
Август