Узбек O'zbek
Суперлигада апрель ойининг энг яхши дарвозабони аниқланди
Шанба, 11 Май
950

ПФЛ Artel ва Tribuna.uz билан ҳамкорликда Суперлигада ойнинг энг яхшиларини аниқлашда давом этади. Суперлига мураббийлари, клуб сардорлари ва Tribuna.uz ўқувчилари ўртасида ўтказилган сўровномада апрель ойининг энг яхши дарвозабони аниқланди.

Сўровнома натижаларига кўра, апрель ойида 2 та «қуруқ» ўйин ўтказган ва 3 та сейв амалга оширган «Пахтакор» посбони Санжар Қувватов апрель ойининг энг яхши дарвозабони деб топилди.

Санжар сўровномада «Навбаҳор» посбони Ўткир Юсупов, 3 та «қуруқ» ўйин ўтказган «Сурхон» дарвозабони Асилбек Омонов, ўтган ойда 8 та сейв қилган «Бунёдкор» сардори Мурод Зуҳуров ва «Локомотив» посбони Жавоҳир Илёсовларни ортда қолдирди. ПФЛ ва Artel ўртасидаги кулишувга кўра, Artel компанияси ойнинг энг яхшиси деб топилганларга ўзининг охирги маркадаги смартфонини совға қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз