Узбек O'zbek
Россия Премьер-Лигасини тарк этган яна бир клуб маълум бўлди
Шанба, 11 Май
1596

Россия Премьер-Лигасида 28-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди.

«Енисей» ўз майдонида «Краснодар»ни қабул қилиб, 0:4 ҳисобида ютқазди. Голлар Классон, Газинский, Игнатьев ва Сулейманов ҳисобига ёзилди.

Бу натижадан сўнг, «Енисей» клубининг Премьер-Лигани тарк этиши аниқ бўлди. Жамоа 19 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди. «Краснодар» 50 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Аввалроқ, «Анжи» Премьер-Лигадан тушиб кетган илк клуб бўлган эди.

РПЛ, 28-тур
Енисей – Краснодар 0:4 (0:2, 0:2)

11 май, «Марказий» стадиони
Голлар: 0:1 – 31 Классон, 0:2 – 36 Газинский, 0:3 – 78 Игнатьев, 0:4 – 87 Сулейманов. 
Енисей – Нестеренко, Данченко, Ятченко, Гажибеков (Кутьин, 76), Сарр, Комков (Хубулов, 46), Комолов, Семакин, Зотов (Кичин, 12), Огуде, Соболев.
Краснодар – Сафонов, Петров, Спайич, Мартынович, Рамирес, Газинский, Перейра (Ольссон, 79), Вандерсон (Сулейманов, 71), Каборе, Классон, Ари (Игнатьев, 66).
Огоҳлантиришлар: Перейра (51), Хубулов (75).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз