Узбек O'zbek
Почеттино бир шарт билан «Ювентус» бош мураббийи бўлишга рози
Шанба, 11 Май
15741

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри мавсум якунида лавозимини тарк этиши мумкин.

Corriere dello Sport хабарига кўра, «Юве» раҳбарияти Аллегри ўрнига ҳозирда «Тоттенҳэм»га устозлик қилаётган Маурисио Почеттино ва Франция миллий жамоасини бошқараётган Дидье Дешам вариантларини кўриб чиқмоқда.

Манбада айтилишича, Почеттино аллақачон «Ювентус» бош мураббийи бўлишга тайёрлигини билдирган, аммо бунинг учун унга йилига 20 млн евро маош белгиланиши кераклигини маълум қилган.

Аргентиналик мутахассис 2014/15 мавсуми аввалида «шпорлар» бошқарувига келганди. Унинг қўл остида жамоа ортда қолган 4 мавсум давомида бирорта совринни қўлга кирита олмади, аммо жорий ҳафтада ўз тарихида илк марта ЕЧЛ финалига йўлланма олди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз