Узбек O'zbek
«Насаф» ҳужумчиси Ҳумоюн Муртазоев голли серия қайд этмоқда
Шанба, 11 Май
1414

Суперлига 8-туридан ўрин олган «Насаф» – «Қизилқум» ўйинида (1:1) қаршиликларнинг ягона голига Ҳумоюн Муртазоев муаллифлик қилди. Ўтган мавсумларни «Машъал» билан Про-Лигада ўтказган Муртазоев Суперлиганинг жорий мавсумида урган голлари сонини 5 тага етказиб олди.

Эътиборлиси, Ҳумоюн Муртазоев 5 та голининг барчасини охирги 4 та ўйинда урди. «Насаф»нинг кетма-кет 4 та ўйинида гол урган ҳужумчи «Андижон», «Бухоро» ва «Қизилқум»га қарши ўйинларда жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди. ОКМК билан ўйинда эса Ҳумоюн иккита гол урди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз

06.08
Август