Узбек O'zbek
Мино Райола ФИФА томонидан ҳам санкцияга учради
Шанба, 11 Май
3086

Таниқли футбол агенти Мино Райола нафақат итальян футболидан, балки бутун футбол оламидан уч ой муддатга четлатилди.

ФИФА расмий сайтига кўра, Мино уч ойга, унинг амакиваччаси Винченцо Райола икки ойга дисквалификация қилинган. Хабарда нима учун бундай санкция қўлланганига аниқлик киритилмаган. Қарор расман кучга кириб улгурган.

Шу ҳафтада Италия футбол федерацияси ҳам ушбу икки агентни худди шунча муддатга футболдаги фаолиятдан четлатгани маълум бўлганди.

Эндиликда агентлар ёзги трансфер мавсумининг бир қисмида расман музокараларда қатнаша олишмайди.

Маълумот учун, Мино Райола футбол оламидаги энг таниқли агентлардан бири саналади. Поль Погба, Маттейс де Лигт, Ромелу Лукаку, Марко Верратти, Златан Ибраҳимович, Марио Балотелли, Лоренцо Инсинье ва Мойзе Кин каби футболчилар унинг мижозлари сирасига киради.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз