Узбек O'zbek
Конте А Серияга қайтади. Унинг биринчи трансфери аниқ бўлди
Шанба, 11 Май
9474

Италиялик мутахассис Антонио Конте «Интер» бош мураббийи этиб тайинланади, деб хабар тарқатди Tuttosport.

Нашр манбасига кўра, 49 ёшли мураббий «нерадруззи» билан битим шартларини келишиб олган. Шартнома 3 йил муддатга тузилади.

Қолаверса, томонлар дастлабки трансфер борасида ҳам бир тўхтамга келишган. Унга асосан миланликлар клуби «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Ромелу Лукакуни харид қилиш мажбуриятини олган.

Контенинг сўнгги иш жойи «Челси» бўлганди. У 2016 йил ёзида «Стэмфорд Бриж»га келган ва ундаги илк мавсумида жамоани Англия чемпионлиги сари етаклаб борганди. Бироқ орадан бир йил ўтиб, истеъфога чиқарилди. У «Челси»да ишлаган вақтидаёқ ўша пайтда «Эвертон»да ўйнаган Лукакуни ўз жамоасида кўришни истаган, аммо Ромелу «МЮ»ни танлаган эди.

Антонио Конте аввалроқ кейинги мавсумни катта эҳтимол билан А Серияда ўтказишини маълум қилганди:

«Кўп эҳтимол билан кейинги мавсумни Италия чемпионатида ўтказсам керак. Албатта, хорижда ишлаш варианти ҳам бор. Танлов қаршисида хотиржамман. Италияда қолишим эҳтимолини 60 фоиз деб баҳолаган бўлардим. 30 фоиз эҳтимол билан хорижда ишлайман, яна 10 фоизни эса ҳали кутишни маъқул кўришим мумкинлигига қолдираман», – деганди у.

Эслатиб ўтамиз, Конте «Челси»дан аввал Италия миллий жамоаси ва «Ювентус», «Сиена», «Аталанта» каби клубларда фаолият юритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз