Узбек O'zbek
Клопп Европа лигаси финалининг Бокуда бўлишини «кулгили» ва «масъулиятсизлик» деб ҳисоблашини айтди
Шанба, 11 Май
7510

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп Европа лигаси финали учун нега Боку шаҳридаги стадион танланганига тушунмаётганини билдирди. Эслатиб ўтамиз, 29 май куни Озарбойжон пойтахтидаги «Олимпия» стадионида «Челси» ва «Арсенал» ЕЛ бош соврини учун майдонга чиқади.

«Албатта, Мадридга бориб келиш арзонга тушмайди. Лекин ҳар ҳолда, бу шаҳар ҳеч бўлмаганда дунёнинг нариги чеккасида эмас-ку. Европа лигаси финалининг Бокуда бўлиши кулгили ахир. Бу қарорни қабул қилганларга нонуштага нима беришган, билмайман.

Ўтган сафар Чемпионлар лигаси финали Киевда бўлганди. Киев – жуда зўр шаҳар, бироқ бирорта рус клуби ёки жаҳоннинг бу қисмидаги бирорта жамоа ЕЧЛ финалига чиқиши эҳтимоли жуда кам.

Бокуга қандай етиб бориш мумкин, у ерга доимий рейслар борми, булар ҳақида тушунчага эга эмасман.

Бу каби қарорларни қабул қилишда етти ўлчаб бир кесиш керак. Бу ерда масъулиятсизлик қилишган. Шаҳарлар қайси мезонлар асосида танланишини билмайман. Эҳтимол, ўйин вақтида шаҳардаги нарх-навони пасайтириш ёки ҳеч бўлмаса шу ҳолича музлатиб қўйиш бўйича олдин келишиб олиш керакдир. Эшитишимча, меҳмонхонадаги 100 фунтлик номерларнинг нархи 2700 фунтга кўтарилиб кетибди», – деган Клоппнинг сўзларини келтирмоқда Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча ЕЛ финали иштирокчиси бўлган Лондоннинг икки клубига Олимпия» стадионидан олти мингтадан ўрин ажратилгани маълум бўлганди.

«Арсенал»: УЕФА қароридан ҳафсаламиз пир бўлди

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз