Узбек O'zbek
Жеко топ-клублардан бирига ўтиши мумкин
Шанба, 11 Май
3944

«Рома» ҳужумчиси Эдин Жеко Францияга кўчиб ўтиши мумкин.

France Football хабарига кўра, «ПСЖ» клуби босниялик футболчининг хизматига қизиқиш билдирмоқда ва унинг агенти билан боғланган. Агар битим амалга ошса, Жеко уругвайлик тўпурар Эдинсон Кавани ўрнини эгаллаши мумкин.

Бу мавсумда 33 ёшли футболчи «Рома» таркибида барча мусобақаларда 37та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол урган ва 10та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг трансфер нархи 23 миллион евро атрофида.

Жеконинг «Рома» билан имзолаган шартномаси 2020 йил ёзигача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз