Узбек O'zbek
Икки дақиқада иккита гол урилган ва «Насаф» 3-ўринга кўтарилиш имконини бой берган ўйиндан фотогалерея
Шанба, 11 Май
2042

Кеча, 10 май куни Суперлигада 8-тур ўйинлари бошланди. Қаршининг «Насаф» жамоаси ўз майдонида Навоийнинг «Қизилқум»ини қабул қилди. Бу баҳсда ғалаба қозонса, «Насаф» учинчи ўринга чиқиб олиши мумкин эди. Бироқ Рўзиқул Бердиев жамоаси ўз майдонида очко йўқотди. Ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Ўйиннинг биринчи бўлими анча хотиржам ўтди. Иккични бўлимда эса ҳар икки жамоа ҳужумга зўр берди. Шу куни 3 та ҳужумчи билан ўйнаган ва қайсидир маънода вабанкка борган «Қизилқум» 49-дақиқада ҳисобни очди. Одатда захирадан майдонга тушадиган, лекин «Насаф»га қарши асосий таркибда ўйнаган Мурод Бобожонов жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Аммо навоийликларнинг хурсандчилиги 2 дақиқага ҳам чўзилмади. Ҳужумга зўр берган «Насаф» 51-дақиқада Ҳумоюн Муртазоевнинг голи билан мувозанатни тиклади. Ўйиннинг қолган қисми ҳам ҳужумларга бой бўлди, лекин бошқа гол урилмади. Tribuna.uz фотомухбири ўйинни стадионда кузатди ва ўйиннинг қизиқарли лавҳаларини кадрга муҳрлади. Қуйида «Насаф» – «Қизилқум» ўйинидан тайёрланган фотогалеряни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз