Узбек O'zbek
Дунёнинг энг совриндор мураббийлари эълон қилинди
Шанба, 11 Май
6043

Британиянинг Goal портали дунёнинг энг кўп соврин ютиб олган 10 нафар мураббийи рўйхатини тузди.

Биринчи ўринни «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ устози Алекс Фергюсон эгаллаб турибди. У Шотландиянинг «Абердин» клубидаги фаолиятини қўшиб ҳисоблаганда жами 49та совринни қўлга киритган.

Иккинчи ўринда руминиялик мутахассис Мирча Луческу бормоқда. У «Динамо Бухарест», «Брешиа», «Рапид Бухарест», «Галатасарой», «Шахтёр» ва «Зенит» клублари билан 32та совринни ютиб олган.

Кучли учликни украиналик мураббий Валерий Лобановский якунлаб бермоқда. У барча 30та совринини «Динамо Киев» клуби билан қўлга киритган.

Рейтингнинг қолган ўринларини Оттмар Хитцфельд (28), Луис Фелипе Сколари (26), Жок Стейн (26), Жозе Моуриньо (25), Хосеп Гвардиола (25), Жованни Трапатонни (23) ва Арсен Венгер (21) эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз