Узбек O'zbek
«Бавария» Дибала трансфери бўйича музокара бошлаш арафасида
Шанба, 11 Май
1585

«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала фаолиятини «Бавария»да давом эттириши мумкин.

Calciomercato`нинг ёзишича, эртага, 12 май куни Мюнхен клуби скаутлари А Сериянинг 36-туридаги «Рома»-«Ювентус» ўйинига келиб, 25 ёшли ҳужумчининг ҳаракатларини кузатишади.

Скаутлар хулосасига асосан, «Бавария» эртаси куниёқ Дибала бўйича музокараларни бошлаб юбориши мумкин.

Пауло бу мавсум «Юве»нинг 39та ўйинида 10та гол урди ва 6та голга ассистентлик қилди. Аввалроқ жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегри аргентиналик ҳужумчини сотиб юбориш тарафдори экани хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз