Узбек O'zbek
«Шальке-04»га янги бош мураббий тайинланди
Жума, 10 Май
1366

«Ҳаддерсфилд Таун» собиқ бош мураббийи Давид Вагнер «Шальке-04» бош мураббийи этиб тайинланди. Гельзенкирхен клуби расмий сайтига кўра, немис мутахассиси мавсум якунида жамоани қабул қилиб олади.

Томонлар ўртасидаги шартнома уч йил муддатга мўлжалланган.

Қайд этиш керак, Вагнер учун «Шальке-04» бегона клуб эмас. У 1995-1997 йилларда футболчи сифатида ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган.

49 ёшли мураббий 2019 йил январида «Ҳаддерсфилд»дан истеъфога чиқарилган, у бу клубни 2015 йилдан буён бошқариб келаётганди. У бундан аввал тўрт йилга яқин «Боруссия Дортмунд»нинг ўринбосарлар жамоасига устозлик қилган.

Маълумот учун, «Шальке» Бундеслигада 32-турдан сўнг 15-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз