Узбек O'zbek
Раньери мавсум якунида истеъфога чиқишини тасдиқлади
Жума, 10 Май
1669

«Рома» бош мураббийи Клаудио Раньери мавсум якунида лавозимини тарк этишини маълум қилди.

«Рома»га келганимни сабаби – бу клубдан қўнғироқ қилишганида унинг мухлиси сифатида жуда хурсанд бўлгандим ва унга ёрдам бергим келганди. Менинг бу ердаги фаолиятим мавсум охиригача давом этади», – деган Раньерининг сўзларини келтирмоқда клуб расмий твиттери.

67 ёшли италиялик мутахассис Рим клубини шу йилнинг март ойида қабул қилиб олган, у жамоа билан Чемпионлар лигаси нимчорак финалида «Порту» тўсиғидан ўта олмаганидан сўнг ишдан бўшатилган Эусебио Ди Франческонинг ўрнида иш бошлаганди.

Раньери 2009-2011 йиллар давомида ҳам «Рома»га устозлик қилган.

«Бўрилар» А Серияда мавсум якунига 3та тур қолганида 59 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. Клуб 5-поғонадаги «Милан» билан тенг очко тўплаган, ЕЧЛ йўлланмасини берувчи 4-ўриндаги «Аталанта» билан эса орадаги фарқ 3 очкога тенг.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз