Узбек O'zbek
Пепе «Бенфика»ни мағлуб этиш учун собиқ жамоадошига катта пул таклиф қилди
Жума, 10 Май
7157

«Порту» ҳимоячиси Пепе Португалияда нохуш воқеага ўралашиб қолди.

Gonfialarete хабарига кўра, 36 ёшли футболчи «Риу Аве» ҳимоячиси Фабио Коэнтрауга чемпионатнинг 33-туридан ўрин олган «Бенфика»га қарши ўйинда ғалаба қозониш учун 600 минг евро таклиф қилган. Бу ҳақдаги аноним ариза ҳужжати билан полиция ва прокуратурага келиб тушган.

«Бенфика» чемпионат якунланишига 2 тур қолганида 1-ўринни эгаллаб турибди. «Порту» ундан 2 очко ортда боряпти. Агар «Риу Аве» «Бенфика»ни мағлуб этса, «Порту» ундан ўзиб кетиш имкониятига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз,  Пепе ва Коэнтрау «Реал» клубида бирга тўп тепишган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз