Узбек O'zbek
Жоау Фелиш «Бенфика» билан шартномасини узайтирмоқда
Жума, 10 Май
1420

«Бенфика» бир қатор топ-клублар эътиборига тушган ҳужумчиси Жоау Фелиш билан битим шартларини келишиб олди, деб ёзади A Bola.

Нашр маълумотига кўра, томонлар келишувга эришишган ва унга асосан 19 ёшли футболчи бир мавсумда 2,5 млн евро маош олади. Шу тариқа у Лиссабон клубининг иккинчи энг кўп ҳақ тўланувчи футболчисига айланади. Жамоада фақатгина ҳужумчи Жонаснинг маоши Фелишникидан бироз юқори холос.

Аввалроқ Жоаунинг амалдаги битимида 120 млн евролик товон пули кўрсатилгани ва «Бенфика» янги шартномада бу миқдорни 200 млн еврога оширишни режалаштираётгани хабар қилинганди.

ОАВ 79-рақам эгасини «Ювентус», «Манчестер Сити», «Пари Сен-Жермен» ва «Реал» клублари билан боғлаб кўрсатмоқда.

Фелиш Португалия Примерасидаги дебют мавсумида 24та ўйин ўтказиб, 13та гол муаллифи бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз