Узбек O'zbek
Европа лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум қилинди
Жума, 10 Май
2022

Европа Лигасининг ярим финали жавоб ўйинлари ҳафтасида энг яхши футболчи бўлишга номзодлар маълум бўлди.

Унга кўра, «Арсенал» ҳужумчилари Пьер-Эмерик Обамеянг ва Александр Ляказетт ҳамда «Челси»дан яримҳимоячи Рубен Лофтус-Чик ва дарвозабон Кепа Аррисабалага номинантлар сирасидан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, пайшанба оқшомида «Арсенал» Обамеянгнинг ҳет-триги ва Ляказеттнинг голи эвазига «Валенсия»ни мағлуб этди. Иккинчи жуфтликда эса Лофтус-Чик «Челси»нинг ўз майдонида «Айнтрахт»га урган ягона голи муаллифи бўлди, бу баҳсда Кепа учта сейв намойиш этиб, жамоасининг финалга чиқишига муносиб ҳисса қўшди.

Эътиборлиси, Обамеянг, Ляказетт ва Лофтус-Чик бир ҳафта олдин ҳам Европа лигасида ҳафта футболчиси бўлишга даъвогарлар қаторига киритилган, сўровномага асосан Александр ғолибликни қўлга киритганди.

Маълумот учун, ЕЛ финали 29 май куни Бокудаги «Олимпия» стадионида бўлиб ўтади ва унда Лондон дербиси – «Арсенал»-«Челси» баҳси кузатилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз