Узбек O'zbek
Европа лигаси финалида яна Эмери. Бу - рекорд
Жума, 10 Май
5464

«Арсенал» Европа лигаси ярим финалида «Валенсия»ни иккала ўйинда ҳам мағлуб этиб (3:1, 4:2), финалга чиқди.

Натижада «тўпчилар» устози Унаи Эмери мураббийлик фаолиятида тўртинчи марта Европа лигаси финалида иштирок этадиган бўлди. Squawka маълумотига кўра, бундай натижа ҳозиргача бошқа ҳеч қайси мураббийга насиб этмаган.

Эслатиб ўтамиз, Эмери 2014, 2015 ва 2016 йилларда «Севилья» устози сифатида ЕЛда ғолиб чиққан эди.

«Арсенал» бош соврин учун баҳсда «Челси»га рўбарў келади. Финал 29 май куни Бокудаги «Олимпия» стадионида бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз