Узбек O'zbek
Европа лигаси финали учун «Арсенал» ва «Челси»га 6 мингтадан чипта ажратилди
Жума, 10 Май
11442

«Арсенал» ва «Челси» клубларига Европа лигаси финали бўлиб ўтадиган Бокудаги «Олимпия» стадионидан олти мингтадан ўрин ажратилган. Бу ҳақда «тўпчилар» расмий сайтида маълум қилинди.

Хабарда айтилишича, «Арсенал» 68700 томошабинга мўлжалланган аренадаги финал учун ўз мухлисларига кўпроқ чипта ажратилиши масаласида УЕФА билан музокаралар ўтказмоқда. 

«Жойларнинг бундай тақсимлангани хафсалани пир қилади ва чипталарни содиқ мухлисларимизга тарқатишда бизга жуда катта қийинчилик келтириб чиқаради», – дейилади «Арсенал» расмий сайтида.

Билдирилишича, клуб ўз мухлисларига чипталарни 26 фунтдан 121 фунтгача оралиқ нархларда сотади. Бунда аксарият чипталарнинг нархи 43 фунт этиб белгиланган.

Қўшимча қилинишича, Лондоннинг бу клубидан тахминан 45 минг нафар мухлис мавсумий чипталарни сотиб олган, финал ўйинига 6 мингта чипта ажратилгани эса клубга ноқулайликлар келтириб чиқармоқда.

Маълумот учун, «Олимпия» стадиони 68700 мухлисга мўлжалланган. Европа лигаси финали 29 май куни бўлиб ўтади.

Айни пайтда, BBC маълумотига кўра, УЕФА 1 июнда Мадриддаги «Ванда Метрополитано» ўйингоҳида «Ливерпуль» ва «Тоттенҳэм» ўртасида кечадиган ЕЧЛ финали учун иккала клубга 16613тадан чипта ажратган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз