Узбек O'zbek
«Челси» Европа Лигаси рекордини ўрнатди
Жума, 10 Май
4724

«Челси» Европа Лигаси яримфинали жавоб ўйинида «Айнтрахт»ни пенальтилар сериясида енгди. Асосий ва қўшимча вақтлар 1:1 ҳисобида якунланган эди.

Coral хабарига кўра, лондонликлар мусобақа доирасида қаторасига 17-ўйинни мағлубиятсиз ўтказиб, рекорд ўрнатишди. «Челси» сўнгги марта ютқазганидан бери 14та ўйинда ғалаба қозониб, 3 марта дуранг ўйнаган.

«Челси» Европа Лигаси финалигача плей-оффда «Мальмё» (2:1 ва 3:0), «Динамо Киев» (3:0 ва 5:0), «Славия» (1:0 ва 4:3) клубларини мағлуб этди. Энди «кўклар» ҳал қилувчи баҳсда «Арсенал» билан беллашади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз