Узбек O'zbek
Аллегри «Ювентус»да қолиши учун раҳбариятга бир нечта талаб қўйди
Жума, 10 Май
6787

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри клубда фаолиятини давом эттириш учун раҳбариятга бир қатор талаблар қўйди, деб хабар беради Sky Sports Italia.

Манба маълумотига кўра, 51 ёшли мутахассис янги шартнома 2022 йилгача мўлжалланган бўлишини ва унга асосан маоши сезиларли равишда оширилишини сўраган. Қолаверса, Аллегри трансфер масалаларида унинг позицияси қатъиян эътиборга олиниши, ҳимоя ва яримҳимоя чизиқларини мустаҳкамлаш учун маблағ ажратилишини хоҳламоқда.

Бош мураббий, шунингдек, клуб мутасаддиларини ҳужумчи Пауло Дибалани сотиб юборишга ундаяпти.

Массимилиано Аллегри 2014 йилда «Ювентус» бошқарувига келганди. Унинг қўл остида жамоа 5 марта Италия чемпиони бўлди, мамлакат кубогида 4 марта, суперкубокда 2 марта ғалаба қозонди. Аллегри Италия футболи тарихида кетма-кет тўрт мавсум «олтин дубль» (бир мавсумда ҳам чемпионат, ҳам кубокда ғолиб чиққан) қайд этган илк мураббий саналади. Шунингдек, «Ювентус» 2015 ва 2017 йилларда Чемпионлар лигаси финалида ҳам қатнашди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз