Узбек O'zbek
Ўзбекистон U16 жамоаси Осиё чемпионати саралашидаги рақибларини билиб олди
Пайшанба, 09 Май
1579

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳридаги Осиё Футбол Конфедерацияси қароргоҳида 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги қитъа чемпионати саралашига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Унинг натижаларига кўра, Ўзбекистон U16 жамоаси В гуруҳида Ҳиндистон, Баҳрайн ва Туркманистон ўсмирлари билан курашадиган бўлди.

Осиё чемпионати U16 саралаш ўйинлари шу йилнинг сентябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтади. 11та гуруҳда 1-ўринни қўлга киритган ва 2-ўринни эгаллаган 4та энг яхши жамоа 2020 йилда Сингапурда ўтказиладиган Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритишади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз