Узбек O'zbek
Райола ёзги трансферлар арафасида уч ойга футболдан четлатилди
Пайшанба, 09 Май
6493

Таниқли агент Мино Райола уч ой муддатга футболдаги фаолиятдан четлатилди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Райоланинг амакиваччаси Винченцога нисбатан ҳам чора кўрилган, у икки ойга дисквалификация қилинган. Қарор Италия футбол федерацияси томонидан қабул қилинган, четлатишга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.

Аввалроқ Мино Райола ИФФни «кучсиз ва қадри йўқ» ташкилот деб атаган, аммо бу сўзлари учун жазосиз қолганди.

Ушбу италиялик икки воситачининг адвокати Массимо Диана тез орада вазиятга аниқлик киритиш мақсадида мамлакат футбол федерациясига мурожаат қилади. Қарор ўзгармай қолган тақдирда, агентлар ёзги трансфер мавсумининг аксарият қисмида итальян клублари билан музокараларда қатнаша олишмайди.

Маълумот учун, Мино Райола футбол оламидаги энг таниқли агентлардан бири саналади. Поль Погба, Маттейс де Лигт, Ромелу Лукаку, Марко Верратти, Златан Ибраҳимович, Марио Балотелли, Лоренцо Инсинье ва Мойзе Кин каби футболчилар унинг мижозлари сирасига киради.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз