Узбек O'zbek
ОФК сайти Сергеевни Машарипов билан адаштириб юборди
Пайшанба, 09 Май
3807

ОФК расмий сайти Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчисини аниқлаш учун сўровнома бошлади. Номзодлар қаторида Халк, Жулиано, Ким Даэ Вон, Акром Афиф, Юки Муто, Шинзо Короки ва Фаҳад бин Жумайялар қаторида «Пахтакор» футболчиси Игорь Сергеев ҳам бор эди.

Аммо ОФК сайти Жалолиддин Машарипов ҳамда Игорь Сергеевни адаштириб юборди. Номзодларнинг суратлари кўрсатилган қаторда Сергеевнинг расми турибди, лекин исм ва кўрсаткичлар қаторида Жалолиддин Машариповга тегишли маълумотлар берилган.

Сергеев «Персеполис»га қарши ўйинда ягона голни урганини инобатга олсак, ОФК катта эҳтимол билан айнан Игорни ҳафта футболчиси бўлиш учун номзодлар қаторида кўрсатган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз