Узбек O'zbek
Конте янги клуби билан келишувга эришишга яқин
Пайшанба, 09 Май
7849

Италия миллий жамоаси ва «Ювентус», «Челси» клубларининг собиқ бош мураббийи Антонио Конте ёзда А Серияга қайтиши кутилмоқда.

Sky Sports хабарига кўра, Конте «Интер» билан келишувга эришиш арафасида турибди. «Нерадзурри» у билан тўла келишиб олмагунга қадар амалдаги бош мураббий Лучано Спаллетти билан шартномани бекор қилмоқчи эмас.

Шунингдек, тайинлов ҳақида 30 июндан кейингина эълон қилиниши айтилмоқда.

Аввалроқ Антонио Контенинг хизматларига «Ювентус», «Милан» ва «Рома» клублари ҳам бефарқ эмаслиги хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз