Узбек O'zbek
Эррера бўлажак клубининг беш йиллик шартнома бўйича таклифини қабул қилди
Пайшанба, 09 Май
5064

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси, ёзда эркин агентга айланадиган Андер Эррера фаолиятини «ПСЖ»да давом эттиради.

Caden Ser хабарига кўра, 29 ёшли испан Париж клуби билан 5 йиллик битим борасида келишиб қўйган. Унинг янги жамоасидаги маоши ҳафтасига 200 минг фунтни ташкил этиши кутилмоқда. Бу – унинг «МЮ»даги иш ҳақидан (ҳафтасига 80 минг фунт) анчагина кўпроқ.

Қайд этилишича, Эррера дастлаб манкунианликлар сафида қолиш ниятида бўлган, аммо янги шартнома юзасидан келиша олмаган.

2014 йилда «қизил иблис»га айланган Андер бу мавсум жамоанинг 22та ўйинида майдонга тушиб, бешта голда (2+3) бевосита қатнашди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз

06.08
Август