Узбек O'zbek
Тиаго Силва операция қилинди, у Копа Америкада қатнаша олмаслиги мумкин
Чоршанба, 08 Май
568

«ПСЖ» ҳимоячиси Тиаго Силва тиззасидан операция қилинди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, жарроҳлик амалиёти (артроскопия) муваффақиятли ўтган. 34 ёшли ҳимоячи тикланиши учун қанча вақт талаб этилиши ҳозирча номаълум.

Силва 14 апрель куни биринчи дивизион доирасида «Лилль»га қарши кечган ўйинда ўнг тиззасидан шикастланган эди. Бу жароҳат туфайли у 14 июнда ватани Бразилияда старт оладиган Копа Америкада иштирок эта олмаслиги мумкин. Мезбонлар турнирда Боливия, Венесуэла ва Перу билан бир гуруҳдан ўрин олишган.

Америка кубоги учун заявкалар май ойи ўрталарида топширилиши керак.

Маълумот учун, Тиаго бу мавсум «ПСЖ»нинг 39та ўйинида қатнашиб, битта голга ассистентлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз