Узбек O'zbek
Суд Кокорин ва Мамаев иши бўйича ҳукм чиқарди
Чоршанба, 08 Май
9343

Бугун, 8 май куни Москвада «Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин ва унинг укаси Кирилл, «Краснодар» яримҳимоячиси Павел Мамаев ва болалар футболи мураббийи Александр Протасовицкий иши бўйича суд иши якунланди.

Пресня суди ҳукмига асосан, ака-ука Кокоринлар 1 йил-у 6 ой, Мамаев ва Протасовицкий 1 йил-у 5 ой муддат умумий тартибли колонияда жазо ўташи белгиланди.

Айбланувчилар 2018 йил октябрь ойидан буён тергов ҳибсхонасида сақланаётгани, тергов изоляторидаги бир кун колониядаги 1,5 кунга тенглаштирилгани ҳисобига Мамаев ва Протасовицкий 2019 йил ноябрь ойида, Кокоринлар эса декабрда озодликка чиқишади.

Жиноий иш фигурантлари 2018 йил 8 октябрь тонгида Москва марказида рўй берган иккита муштлашувда иштирок этишган, ҳодиса оқибатида ҳайдовчи Виталий Соловчук, Минпромторг департамент директори Денис Пак ва «НАМИ» илмий маркази бош директори Сергей Гайсин жароҳат олишган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз