Узбек O'zbek
Тухель «ПСЖ» раҳбариятига жамоада сақлаб қолиниши керак бўлган футболчилар рўйхатини берди
Сешанба, 07 Май
5521

«ПСЖ» бош мураббийи Томас Тухель ёзги трансфер мавсумида жамоада олиб қолиниши керак, деб ҳисоблаётган футболчилари рўйхатини клуб раҳбариятига тақдим этди.

L’Equipe хабарига кўра, немис мутахассисининг асосий шорт-листидан ҳужумчилар Килиан Мбаппе ва Неймар, шунингдек, ҳимоячи Маркиньос ва яримҳимоячи Марко Верратти ўрин олган. Улар орасидан бразилиялик ва италиялик икки футболчи клубда 2013 ва 2012 йиллардан буён ўйнаб келади, шу боисдан Тухель уларга энг кўп ишониш мумкин бўлган ўйинчилар сифатида қарамоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Неймар «Манчестер Сити» қизиқиш доирасида бўлиб тургани хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз