Узбек O'zbek
Рибери фаолиятини якунламоқчи эмас
Сешанба, 07 Май
2173

«Бавария»нинг 36 ёшли яримҳимоячиси Франк Рибери кейинги икки мавсум давомида ҳам тўп тепмоқчи, деб хабар тарқатди L’Equipe.

Франциялик вингернинг Мюнхен клуби билан шартномаси муддати ёзда ниҳоясига етади ва у эркин агентга айланади. Манбага кўра, унда Хитой ва Яқин Шарқ давлатлари клубларидан таклифлар бор.

Маълумот учун, Рибери бу мавсум «Бавария»нинг барча турнирлар доирасидаги 35та ўйинида қатнашиб, 6та гол ва 4та ассист муаллифи бўлди.

Аввалроқ Фрэнк Туркияга клубига ўтиши мумкинлиги айтилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз