Узбек O'zbek
«Пахтакор» Осиёдаги юбилей ғалабасини қўлга киритди. Сергеев ОЧЛ тўпурарлари рўйхатида юқорилади
Сешанба, 07 Май
3251

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Осиёнинг клублар ўртасидаги мусобақаларида юбилей ғалабасини қўлга киритди. «Персеполис» билан ўйинда «Пахтакор» клублар ўртасидаги қитъа мусобақаларида 50-ғалабасини тантана қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Манбада айтилишича, «Пахтакор» 44 та ғалабани Чемпионлар Лигасида, 6 та ғалабани эса Осиё кубок эгалари кубогида қўлга киритган. «Пахтакор»нинг ОЧЛда тўплаган очколари сони 150 тага етди ва жамоа бу борада Осиёда 11-ўринда бормоқда.

«Пахтакор» ОЧЛда ўтказилган ўйинлар борасида олтинчи (97 та ўйин), ғалабалар сони бўйича тўққизинчи (44 та ғалаба) ўринга жойлашган. «Персеполис»га қарши ўйинда ягона голга муаллифлик қилган Игорь Сергеев «Пахтакор» сафида Осиё Чемпионлар Лигасидаги 9-голини урди. Игорь «Пахтакор»нинг ОЧЛдаги тўпурарлари рўйхатида Леонид Кошелев (11 та гол) ва Зайниддин Тожиевдан (13 та гол) кейинги 3-ўринга чиқиб олди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз