Узбек O'zbek
Неймар ўз кучини АПЛда синаб кўриши мумкин
Сешанба, 07 Май
9019

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар «Манчестер Сити» қизиқиш доирасида бўлиб турибди, деб хабар беради Don Balon.

Маълум қилинишича, АПЛ етакчиси бразилиялик 27 ёшли футболчи учун 150 млн евро ҳамда ўз ўйинчиларидан бирини таклиф этиши мумкин. Яъни бунда ҳимоячи Бенжамен Менди ёки ҳужумчи Габриэл Жезус мазкур трансфернинг бир қисмига айланиши эҳтимоли ҳақида гап кетмоқда.

Менди жароҳат туфайли мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди, АПЛнинг 10та ўйинида қатнашиб, 5та голга ассистентлик қилди. Жезус эса ички чемпионатда 29та ўйинда майдонга тушди ва 7+3 самарадорлик кўрсаткичини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» Неймарни 2017 йилда «Барселона»дан 222 млн еврога харид қилган, бу билан у футбол тарихидаги энг қимматбаҳо ўйинчига айланганди.

10-рақам эгаси бу мавсум Франция биринчи дивизионида 16та ўйин ўтказиб, 14та гол урган (5таси пенальтидан) ҳамда 7та голга ҳаммуаллиф бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз