Узбек O'zbek
Сергеев қайтган ва «Пахтакор» муҳим ғалабага эришган катта ўйиндан фотогалерея
Душанба, 06 Май
1833

Рамазон ойининг илк куни ўзбек футболи учун омадли келди. Футболимиз байроқдори «Пахтакор» Чемпионлар Лигаси 5-туридан ўрин олган «Персеполис»га қарши ўйинда жуда муҳим ғалабага эришди. Бу ғалабадан сўнг «Пахтакор» 8 очко билан ўз гуруҳида етакчига айланиб олди. Ўтган йилги финалчи «Персеполис» эса бу йилги мусобақани гуруҳ босқичидаёқ якунлайдиган бўлди.

«Пахтакор» бугунги ўйинни хотиржам ўтказди ва гўёки биргина имконият бўлишини кутди. Ўша имконият 86-дақиқада бўлди ва захирадан ўйинга қўшилган Игорь Сергеев супер гол уриб, жамоасига муҳим ғалаба келтирди. Бу гол Сергеевнинг фаолиятида жуда муҳим бўлди ва у шу катта ўйиндаги порлаши билан қайтди десак бўлади. Қолганига Игорнинг ишлари юришиб кетишига умид қиламиз.

Ўйинда Жавоҳир Сиддиқовнинг жароҳат олганини ачиниш билан айтиш мумкин. Ҳужумкор футболчининг тиззаси лат еди ва майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этди. Tribuna.uz фотомухбири ўйинни стадиондан кузатди ва қизиқарли воқеаларни кадрга муҳрлади. Қуйида «Пахтакор» - «Персеполис» ўйинидан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз