Узбек O'zbek
Салоҳни «Реал» ва «Барселона» вариантларидан қай бири кўпроқ қизиқтираётгани маълум бўлди
Душанба, 06 Май
24933

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ келгусидаги фаолиятини давом эттириш учун ўзига катта қизиқиш билдираётган «Реал»дан кўра «Барселона»ни яхшироқ вариант, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Diario GOL хабар тарқатди.

Манбага кўра, 26 ёшли мисрлик мавсумни муваффақиятсиз ўтказган «Реал»га қараганда учта соврин билан требль қайд этишга яқин турган «Барселона»ни афзал кўрмоқда. Қолаверса, Салоҳда Лионель Месси билан жамоадош бўлиш истаги ҳам йўқ эмас.

Маълумот учун, 11-рақам эгаси бу мавсум АПЛнинг 37та ўйинида 22та гол уриб, 8та голга ассистентлик қилди; ЕЧЛнинг 11 учрашувида 4та тўп киритди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз