Узбек O'zbek
Салоҳ ва Фирмино «Барселона» билан ўйинни ўтказиб юбориши тасдиқланди
Душанба, 06 Май
3802

«Ливерпуль» ҳужумчилари Муҳаммад Салоҳ ва Роберто Фирмино Чемпионлар лигаси ярим финалининг «Барселона»га қарши жавоб ўйинида қатнаша олишмайди.

«Қизиллар» бош мураббийи Юрген Клоппнинг сўзларига кўра, мисрлик ҳужумчининг аҳволи яхшиланмоқда, аммо у эртанги баҳсда майдонга туша олмайди. Салоҳ шанба куни АПЛ доирасидаги «Ньюкасл» билан баҳсда (3:2) жароҳатланган эди – ўйиннинг 68-дақиқада у рақиб дарвозабони билан тўқнашиб кетиб, бошидан шикастланганди.

Фирминонинг эртанги ўйинни ўтказиб юбориши аввалроқ аниқ бўлиб улгурганди. 27 ёшли бразилиялик футболчи 27 апрель куни «Ҳаддерсфилд Таун»га қарши ўйин вақтида (5:0) мушакларини жароҳатлаб олганди. У АПЛнинг 38-турида «Вулверҳэмптон»га билан кечадиган ўйингача сафга қайтиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» аъзоларидан ҳужумчи Усмон Дембеле сафдан чиққан.

«Ливерпуль»-«Барселона» ўйини эртага, Тошкент вақти билан чоршанбага ўтар кечаси соат 00:00да бошланади. Илк ўйинда каталонияликлар клуби 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз