Узбек O'zbek
«ПСЖ» бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда
Душанба, 06 Май
3762

«ПСЖ» клуби италиялик мутахассислар Массимилиано Аллегри ва Антонио Конте номзодини бош мураббийликка кўриб чимоқда.

Corriere dello Sport хабарига кўра, парижликларни бошқариб келаётган Томас Тухель янги шартнома бўйича музокара ўтказмоқда. Аммо мавсум охиридаги муваффақиятсизликлар туфайли, клуб спорт директори Антеро Энрике ва президент Носир Ал-Хилайфий уни алмаштириш вариантини муҳокама қилишмоқда.

Аллегри айни пайтда «Ювентус»ни бошқаряпти ва яна 1 йил давомида Турин клубида қолиши ҳақида гапирган эди. Конте ўтган йили «Челси»дан истеъфога чиқарилганидан бери ишсиз юрибди.

Бу мавсумда «ПСЖ» Франция чемпиони бўлди, аммо Чемпионлар Лигаси ва Франция Кубогида 1/8 финалгача борди холос.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз