Узбек O'zbek
Бартомеу: «Камп Ноу»да Мессининг ўнта ҳайкалини ўрнатамиз»
Душанба, 06 Май
3006

Лионель Месси фаолиятига якун ясагач, «Барселона» «Камп Ноу» стадионида унинг кўплаб ҳайкалларини ўрнатиши мумкин. Клуб президенти Жозеп Мария Бартомеу «The Observer» билан суҳбатда шу ҳақда ҳазил аралаш гапириб ўтди.

Ҳозирда «Камп Ноу»да «Барса» рамзи саналувчи Ладислав Кубаланинг битта ҳайкали бор. Бартомеу яқин йилларда реконструкция қилиниб, янги қиёфа касб этадиган стадионда Кубала каби Мессининг ҳам ҳайкали бўладими, деган саволга: «Унинг 10та ҳайкали бўлади», деб жавоб қайтарди.

«Мен унга ҳатто «Олтин тўп»ни ҳам бериб ўтирмасдим. У бундай даражадан ўтиб кетиб бўлган, унинг ўзигагина хос класси бор. Буюк футболчилар кўп, лекин Месси алоҳида поғонада туради», – деб қўшимча қилди «Барселона» президенти.

Бартомеу: «Мессининг фаолияти якунланишига тайёргарлик кўряпмиз»

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз